ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

  •   DiMaX
  •  2318
  •  19.12.2020 15:39

ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Смартфонлардаги тезкор қувватлаш технологияси – кейинги йилларда трендга чиққан муҳим функциялардан биридир. Mydrivers нашри 2020 йилда тақдим этилган моделлардан қайсилари бу борада зўр эканлигини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Қуввати 32 кунга етувчи, квадрокамерали ва «ўлдириб бўлмас» бу смартфонни текинга ҳам олиш мумкин!

Унда биринчи ўринни «Хитойча Apple»нинг юбилей суперфлагмани – Xiaomi Mi 10 Ultra модели эгаллади. Ўз юртида Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition номи остида чиққан бу смартфоннинг 4500 мА/соатлик аккумулятори бор-йўғи 21 дақиқада тўлиб улгуради! Бу – бозордаги смартфонлар орасида ярим соатга ҳам етмасдан қувватланувчи ягона моделдир.

Умумий рейтинг эса қуйидагича:

  1. Xiaomi Mi 10 Ultra (Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition) – 21 дақиқада қувватланади
  2. Realme X50 Pro – 33 дақиқада қувватланади
  3. Oppo Find X2 Pro – 43 дақиқада қувватланади
  4. Xiaomi Mi 10 Pro – 46 дақиқада қувватланади
  5. Huawei Mate 40 Pro – 49 дақиқада қувватланади
  6. Realme X3 Superzoom – 56 дақиқада қувватланади
  7. OnePlus Nord – 57 дақиқада қувватланади
  8. OnePlus 8 Pro – 60 дақиқада қувватланади
  9. OnePlus 8 – 63 дақиқада қувватланади
  10. Poco X3 NFC – 63 дақиқада қувватланади
  11. Galaxy S20 Ultra – 64 дақиқада қувватланади
  12. Poco F2 Pro – 64 дақиқада қувватланади
  13. Galaxy Note 20 – 70 дақиқада қувватланади
  14. Galaxy S20 Exynos – 71 дақиқада қувватланади
  15. Huawei P40 Pro – 74 дақиқада қувватланади

Эътибор берган бўлсангиз, рўйхатда бирорта ҳам iPhone йўқ, кучли ўнталикдан эса фақат хитойлик компанияларнинг вакиллари ўрин олган!

Умумий ҳисобда рейтингга Xiaomi ва унинг Poco брендига мансуб тўртта, Oppo ва унинг Realme брендидан учта, OnePlus ҳамда Samsung компанияларининг ҳар биридан учтадан, Huawei корпорациясининг иккита модели кирган.

ЎҚИНГ: Байрам арафасида Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!