ТОП-20: Энг ёмон пароллар рейтинги билан танишинг! (2019 йил апрель)

  •   DiMaX
  •  3585
  •  22.04.2019 12:22

ТОП-20: Энг ёмон пароллар рейтинги билан танишинг! (2019 йил апрель)

Турли интернет-сервисларда шахсимизни тасдиқлаш, ўз маълумотларимизни ҳимоялаш мақсадида пароллардан фойдаланамиз, аммо уларнинг хавфсизлиги масаласига кўпчилик эътибор қилмайди. Масалан, Terabayt.uz’да 2016 йилги, 2017 йилдаги ва 2018 йилги энг содда ҳамда аҳмоқона паролларнинг рўйхатлари эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Паролингизни бузиш қанчалик осон? Буни онлайн текшириш йўли бор!

Буюк Британиянинг Миллий киберхавфсизлик маркази шу кунлардаги энг оммабоп пароллар йигирматалигини эълон қилди. Мазкур тадқиқот учун haveibeenpwned.com сайти муаллифи Troy Hunt маълумотларидан фойдаланилган. Текширув натижаларига кўра, энг кенг тарқалган пароль «123456» бўлиб, нақ 23,2 миллионта аккаунт эгаси шундан фойдаланар экан!

Айтиш керакки, мазкур сайтда барча «сизиб чиққан», хакерлар томонидан ўғирланган логин ва пароллар ҳақида маълумотлар тўплаб борилади. Исталган фойдаланувчи унга кириб, ўз электрон почтасининг ҳамда паролининг ишончлилик даражасини текшириши мумкин.

ЎҚИНГ: Хакерлар ўғирлаган пароллар орасида менинг паролим бор-йўқлигини қандай аниқлаш мумкин?

Хулласи калом, дунё бўйлаб энг кенг тарқалган паролларни ҳамда улардан фойдаланаётган аккаунтлар сонини қуйидаги рўйхатда кўрамиз:

  1. 123456 – 23,2 миллион
  2. 123456789 – 7,7 миллион
  3. qwerty – 3,8 миллион
  4. password (инглизчада «пароль» дегани) – 3,6 миллион
  5. 11111111 – 3,1 миллион
  6. 12345678 – 2,9 миллион
  7. abc123 – 2,8 миллион
  8. 1234567 – 2,5 миллион
  9. password1 – 2,4 миллион
  10. 12345 – 2,3 миллион
  11. 1234567890 – 2,2 миллион
  12. 123123 – 2,2 миллион
  13. 000000 – 1,9 миллион
  14. iloveyou – 1,6 миллион
  15. 1234 – 1,3 миллион
  16. 1q2w3e4r5t – 1,2 миллион
  17. Qwertyuiop – 1,1 миллион
  18. 123 – 1,02 миллион
  19. Monkey (инглизчада «маймун» дегани) – 980 минг
  20. Dragon (инглизчада «дракон» дегани) – 968 минг

Агарда сизнинг бирор сервисдаги паролингиз ушбу рўйхатдагилардан бири бўлса, уни тезда ўзгартирганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: Турли браузерларда сақланган паролларни кўриш йўллари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.