ТОП-5: Россияда 2020 йили энг оммалашган смартфонсозлар ва моделлар

  •   DiMaX
  •  1568
  •  23.12.2020 11:47

ТОП-5: Россияда 2020 йили энг оммалашган смартфонсозлар ва моделлар

Куни кеча биз дунё бўйича энг кўп сотилган 5G-смартфонлар рейтингини эълон қилган эдик. «М.Видео-Эльдорадо» компанияси эса жорий йилда Россиядаги смартфон бозорининг ўсишини таҳлил қилиб чиқди.

ЎҚИНГ: Роскачество рейтинги: энг зўр смартфон – бултурги флагман, энг қиммати эса атиги 4-ўринда!

Ҳисоботга кўра, Россия бозорида тўққиз йилдан буён Samsung бренди етакчи бўлиб келаётир. Кучли бешталикка яна тегишлича Honor, Xiaomi, Apple ва Huawei брендлари кирган.

Шундай қилиб, 2020 йили Россияда энг харидоргир бўлган смартфонлар бешталиги қуйидагича:

  1. Samsung Galaxy A51 (64 ГБ);
  2. Samsung Galaxy A10;
  3. Samsung Galaxy A01;
  4. Apple iPhone 11 (128 ГБ);
  5. Samsung Galaxy A51 (128 ГБ).

Умуман мамлакатда ҳам, «М.Видео-Эльдорадо» тармоқларида ҳам энг кўп сотилган смартфон эса Samsung Galaxy A51 (64 ГБ ички хотирали варианти) экан. Айтиш керакки, 2019 йили етакчилик айнан ўрта нарх тоифасидаги моделга тегишли эди – Samsung Galaxy A50 (64 ГБ) телефони.

ЎҚИНГ: Қиёс: Galaxy A51 vs Galaxy A50

Нечта сотилгани эмас, балки савдосидан тушган пул ҳажмига кўра топ-бешталик эса қуйидаги кўринишга эга:

  1. Apple iPhone 11 (128 ГБ);
  2. Apple iPhone 11 (64 ГБ);
  3. Samsung Galaxy A51 (64 ГБ);
  4. Apple iPhone XR (64 ГБ);
  5. Samsung Galaxy A51 (128 ГБ).

2020 йилнинг ўтган 11,5 ойлик даврида Россияда смартфонлар савдоси дона ҳисобида 4 фоизга, пул миқдори ҳисобида эса 15 фоизга ўсган. «М.Видео-Эльдорадо» тармоқларида эса мазкур кўрсаткичлар янада юқори – тегишлича 22% ва 30% га тенг.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.