ТОП-50: Энг инновацион компаниялар рейтинги билан танишамиз

  •   DiMaX
  •  867
  •  25.06.2020 17:33

ТОП-50: Энг инновацион компаниялар рейтинги билан танишамиз

Американинг Boston Consulting Group консалтинг компанияси жаҳондаги энг инновацион компаниялар рўйхатини эълон қилди. Унда ҳаммадан ҳам Huawei кўрсаткичлари қизиқ...

ЎҚИНГ: Huawei тарихда илк бор Samsung’ни қувиб ўтиб, 1-рақамли смартфонсозга айланди!

Ушбу рейтинг етакчиси – ўтган галгидан кўра икки поғона юқорилаган Apple корпорацияси бўлди. Иккинчи ўринни Google’га эгалик қилувчи Alphabet банд этган бўлса, кучли учликни Amazon якунлаб берган.

Энг инновацион компаниялар рейтингида кучли ўнталикка яна Microsoft, Samsung, Huawei, Alibaba, IBM, Sony ҳамда Facebook кирган.

Қизиғи шундаки, ўтган галги рейтингда 48-ўринни эгаллаб турган Huawei нақ 42 поғона юқорилаб, бу гал ТОП-ўнталикка кирган!

Хабарингиз борки, хитойлик техногигант анчадан бери АҚШ санкциялари сабабли кўпгина компаниялар билан ҳамкорлик қила олмаяпти. Huawei ва Honor смартфонлари Google сервисларидан ва Play Маркет иловалар дўконидан маҳрум этилган. Шунга қарамасдан, у юксалишда давом этмоқда ва, хусусан, мазкур рейтингдаги улкан «сакраш»и таҳсинга сазовор.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларга чегирма эълон қилаётиб, Huawei’ни масхаралади