ТОП-50: энг ишончли компаниялар рейтингида Apple атиги 46-ўринда!

  •   DiMaX
  •  753
  •  19.04.2021 15:52

ТОП-50: энг ишончли компаниялар рейтингида Apple атиги 46-ўринда!

Куни кеча биз Boston Consulting Group консалтинг компаниясига кўра энг инновацион элликта компания рўйхатини эълон қилган эдик. RepTrak таҳлил компанияси эса фойдаланувчиларнинг тақризларига асосланган ҳолда йирик брендларнинг репутацияси – ишончлилик рейтингини тақдим этди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: дунёдаги энг ҳурматли компаниялар (Fortune рейтинги)

Қанчалик ғалати бўлмасин, унда биринчи ўринни рақамли технологиялар соҳасидаги бирор гигант эмас, балки... LEGO эгаллаган!

ТОП-ўнталикка қуйидаги компаниялар кирган:

  1. LEGO
  2. Rolex
  3. Ferrari
  4. Bosch
  5. Harley-Davidson
  6. Canon
  7. Adidas
  8. Walt Disney Company
  9. Microsoft
  10. Sony

RepTrak рейтинги ўтган йилнинг декабридан то бу йилнинг январигача бўлган даврда олинган маълумотларга асосланган. Ишонч индекси истеъмолчилар орасида ўтказилган сўров, турли кўрсаткичларнинг ОАВда ёритилиши асосида баҳоланган.

ЎҚИНГ: Дунёнинг энг қиммат брендлари: Global 500 рейтингида лидер алмашди!

Нисбатан юқори – 74,9 балл олганига қарамасдан, Apple кўплаб техногигантлар, шу жумладан Microsoft, Google, Intel ва Samsung компанияларидан анча пастда, яъни 46-ўринда жойлашган.

Умуман олганда, элликталик рейтингга қуйидагилар кирган:

Электрон савдо империяси – Amazon бор-йўғи 92-поғонага лойиқ кўрилгани, Facebook эса ҳатто юзталикка ҳам кира олмаганини ҳисобга олсак, купертиноликлар ранжимаса ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Apple ва Netflix айнан Ўзбекистонни танлади. Нега Қозоғистонни эмас?