ТОП-6: $600 доллардан қиммат кучли смартфонларнинг биздаги нархлари!

ТОП-6: $600 доллардан қиммат кучли смартфонларнинг биздаги нархлари!

Агар сизга давримизнинг энг илғор ва олди смартфонлари зарур бўлса, унда сиз ўзингиз учун айни керак материални ўқимоқдасиз. Қуйида нархидан қатъиназар, сифатига кафолат берилган смартфонлар тўғрисида фикр юритамиз.

Samsung Galaxy S9 ($720)
Galaxy S8 моделидан қисман фарқ қилса ҳам, S9 компаниянинг янги флагмани ҳисобланади. Infinity Display концепцияси атрофида такомиллашган дизайн ва мақбул бармоқ изи сканери, AR Emoji каби функцияларга бой дастурлар ҳамда "super slow-motion" видео оладиган илғор камераси билан мазкур девайс бозорда анча оммалашди.

Samsung Galaxy S9 моделини Terabayt.uz дўконидан кафолат билан харид қилинг!

Samsung Galaxy Note 8 ($929)
Дизайн жиҳатдан Galaxy S8 моделига ўхшаб кетадиган яна бир смартфон модели бўлмиш Galaxy Note 8 ўзидаги имзо -- "S Pen" қаламчаси билан ажралиб туради. Ушбу фаблет Samsung’нинг бош камераси қўш сенсорли бўлган илк девайси экани билан ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотган. Айни пайтда смартфон бозоридаги энг қиммат девайслардан бири бўлган Galaxy Note 8 юқори сифатли дисплейи ва намойиши билан сизни мафтун қилади.

Apple iPhone X ($999)
Севсангиз ҳам, ёмон кўрсангиз ҳам iPhone X флагмани Apple’нинг шу кунгача ишлаб чиқарган энг яхши мобил телефонларидан бири. Тақдимотга қадар ва ундан кейин ҳам бу девайсдаги Face ID тизими танқидга олинди, Touch ID тизимига барҳам берилгани яхши қабул қилинмади, устига-устак нарх "осмон"га қараб сакради. Бироқ, iPhone X флагманидан бир муддат фойдаланиб кўрсангиз, смартфондаги бу камчиликларни кўрмайсиз ва нархига муносиб эканига гувоҳ бўласиз.

Apple iPhone X моделини Terabayt.uz дўконидан кафолат билан харид қилинг!

Huawei P20 Pro ($1045)
Ниҳоят, нарх масаласида Apple iPhone X моделини ортда қолдирадиган смартфон майдонга келди. "Уч кўзли" бош камерага эга бўлган P20 Pro ниҳоятда кучли камерафон экани кўп такрорланди. Немисларнинг тажрибали Leica фирмаси ишлаб чиқарган сенсорларда "ақлли технология" жорий қилинган. Шунингдек, ўзига хос корпус ранглари билан ҳам Huawei флагмани ажралиб туради.

Google Pixel 2 ($649)
Pixel 2 XL дисплейи билан боғлиқ турли танқидий фикрларга қарамасдан, унинг "оғайниси" бўлмиш Pixel 2 моделини ҳам яхши девайслар қаторига қўшишга қарор қилдик. Унинг бош камера сенсори битта бўлса ҳам, бу девайс айни пайтда кучли камерафонлардан бири саналади. Шу билан бирга, мобил телефон олд панелидаги қўш овоз узаткич, тезкорлик билан янгиланадиган дастурий таъминот унинг яхши Android гаджетларидан бири эканига асос бўлади.

Huawei Mate 10 Pro ($799)
"AI", яъни "ақлли технология" жорий қилинган смартфонлар даврига етиб келдик, дўстлар! Навбатдаги қаҳрамонимиз ана шундай яхши девайслардан бири. Huawei Mate 10 Pro салобатли ташқи кўриниши, узоқ вақт хизмат қиладиган қувват тизими билан ҳам диққатга сазовор. Mate 10 — Huawei’нинг кучли флагмани ҳисобланади.