ТОП-6: энг кўп сотилган Android-смартфонлар (2020 йил 1-чорак)

  •   DiMaX
  •  2280
  •  15.05.2020 11:44

ТОП-6: энг кўп сотилган Android-смартфонлар (2020 йил 1-чорак)

Аввалроқ кеча биз жорий йилнинг 1-чорагидаги дунё смартфон бозори бўйича Counterpoint Research маълумотларини эълон қилган эдик. Canalys таҳлил компанияси ҳам бу борада ўз рейтингини тақдим этган.

ЎҚИНГ: Янги рейтингда iPhone 11’дан кейинги – иккинчи ўринни атиги 140 долларлик смартфон эгаллади!

Strategy Analytics таҳлил компанияси эса йилнинг илк кварталида энг кўп сотилган Android-смартфонлар рейтингини тақдим этди ва ундаги кўрсаткичлар юқоридаги иккита компания маълумотлардан фарқ қилади.

Унга кўра, Samsung Galaxy A51 модели 6 миллион донадан ортиқ сотилиб, бозорнинг 2,3 фоизини эгаллаган. Ҳолбуки, бу қурилма Canalys рейтингида Redmi Note 8 ҳамда Redmi Note 8T смартфонларидан кейинги ўринда эди. Дарвоқе, Xiaomi корпорациясининг арзончи брендига мансуб бу иккита моделдан биринчиси Strategy Analytics тақдим этган рейтингда 1,9% кўрсаткич билан 5-ўринни эгаллаган.

2020 йилнинг биринчи чорагида энг кўп сотилган иккинчи Android-смартфон эса Xiaomi Redmi 8 бўлади, деяпти Strategy Analytics. Умуман олганда, олтита ўриннинг тўрттасини Samsung қурилмалари забт этган; қолган поғоналар эса Redmi брендининг юқоридаги икки девайсига тегишли.

Умуман олганда, йилнинг илк чорагида дунё бўйлаб жами 275 миллионта смартфон сотилган бўлиб, уларнинг 86 фоизи «яшил роботчали» операцион тизимга асосланган. Strategy Analytics тўғри қайд этганидек, Android-смартфонлар орасида кучли флагманлардан кўра арзонларининг бозори чаққон.

ЎҚИНГ: Android’нинг умуман кераги йўқ: Harmony OS ва «яширин камера»ли Huawei Mate 40’ни илк бор «жонли» кўрамиз!