ТОП-8: 2017 йилда Google'да энг кўп қидирилган смартфонлар

ТОП-8: 2017 йилда Google'да энг кўп қидирилган смартфонлар

1. iPhone 8
Apple iPhone 8 4.7 дюймли, LCD матрицали, 750x1334 пикселли экранга, A11 Bionic чип, M11 motion видео картасига, iOS 11 операцион тизими, 2 ГБ тезкор / 64 ёки 256 ГБ доимий хотирага, 12 мегапикселли бош ва 7 мегапикселли олд камерага, симсиз қувват олиш технологияси, сув ва чангдан ҳимояланган корпусга, 2150 мА соат ток сиғимига эга бўлган.
"Малика"да 6,437,000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

2. iPhone X
5.8 дюймли, OLED матрицали, 2436 x 1125 пикселли экранга, A11 Bionic чип, M11 видео картасига, iOS 11 тизими, 3 ГБ тезкор / 64 ёки 256 ГБ доимий хотирага, 2 та 12 мегапикселли бош ҳамда 7 мегапикселли олд камерага, симсиз қувват олиш технологияси ва Face ID сканери, сув ва чангдан ҳимояланган корпусга, : 2700 мА соат ток сиғимли аккумуляторга эга бўлган.
"Малика"да 10,701,000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

3. Samsung Galaxy S8
Флагман 5,8 дюймли, Super AMOLED матрицали, 2960×1440 (WQHD+) экранга, Qualcomm Snapdragon 835 ёки Samsung Exynos 8895 процессорига, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага, 2 та сим-карта ёки 1 та сим-карта ва 1 та флешка учун бўлмачага, 12 МП бош ва 8 мегапикселли олд камерага, 3000 мА соат сиғимли "қувват тоши"га эга бўлган.
"Малика"да 5,002,000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

4. Nokia 3310
Янги талқиндаги телефонда 2,4 дюймли рангли дисплей мавжуд. Унинг пиксель сиғими QVGA (320х240)’га тенг. Телефон аппарати microSD хотирани кенгайтириш флешкасига мўлжалланган бўлмачага ҳам эга. Қолаверса, MP3-плеер орқали мусиқа ҳам тинглаш мумкин.
Nokia 3310 2 мегапикселли камерага эга. Бу камера LED фоточақноқ билан ҳам таъмин қилинган. Қурилма батарейкасининг сиғими 1 200 мА соат. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, уни тўлиқ қувватлаб, 22 соат суҳбат қуриш, 39 соат радио тинглаш, “кутиш” режимида 31 кун фойдаланиш мумкин.
"Малика"да 600 минг сўмдан бошлаб сотилмоқда.

5. Razor Phone
Qualcomm Snapdragon 835 чипи, 8 ГБ "оперативка", 64 ГБ доимий хотира (microSD, 256 ГБ), Android 7.1.1 Nougat операцион тизими, 5,7 дюймли, 2560 х 1440 пиксел сиғимли экрании билан бу смартфон ўзига хос кучли технологияга эга бўлган.
Буюртма асосида олиб келинади.

6. Oppo F5
Тўлиқ металл корпусли Oppo F5 6 дюймли, 2160х1080 пиксел сиғимли экранга эга. Девайсга Helio P23 процессори, 4/6 Гб тезкор ва 32/64 Гб доимий хотира ўрнатилган.
Oppo F5 орқа панелдаги камерага 16 мегапикселли, бир сенсорли камера ўрнатилган. Шу билан бирга, селфи-камера учун 20 мегапикселли модул танланган. Қувват учун 3200 мА соат бўлган аккумулятор масъул.

7. OnePlus 5
Смартфон 5.5 дюймли FHD (1080 × 1920 пикселли) экран 2.5D эффектига эга Gorilla Glass 5 қайрилма ҳимоя шишаси билан қопланган. Экран Optic AMOLED технологиясида ишлайди.

OnePlus 5 Android 7.1.1 Nougat платформасида фаолият кўрсатади. Гаджет 64 битли ва 8 ядроли, 2.45 Ггц частота тезлигида ишлайдиган, 1 кристалли илғор Snapdragon 835 процессори билан таъминланган.

OnePlus 5 смартфони 6/8 гигабайтли тезкор (LPDDR4X) ва 64/128 гигабайтгача сиғимли UFS 2.1 стандартидаги хотираларга эга. Унинг 3,300 мА соат электрни жамлайдиган (3T моделидан 100 мА·соат камроқ). аккумулятори Dash Charge тезкор қувватлаш технологиясига эга.
Юртимиздаги баҳоси ўртача 500 АҚШ долларини ташкил қилади.

8. Nokia 6
5,5 дюйм, Full HD экранли смартфоннинг экрани қабариқ шаклли 2,5D шишаси билан қопланган. Qualcomm Snapdragon 430 чипи, 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотира (МicroSD бор) хотира, 16 Мп бош ва 8 Мп олд камера, 3000 мА/соат аккумулятори билан девайс ҳамёнбоп смартфонлар сирасига киради.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!