Тўққиз камерали смартфон: арзон бўлмаслиги аниқ

  •   Saroy
  •  1974
  •  03.07.2018 14:20

Тўққиз камерали смартфон: арзон бўлмаслиги аниқ

Light компанияси ўзининг келгусида чиқарилиши кўзда тутилаётган тўққиз камерали смартфони ҳақида маълум қилди. Муъжиза аппарат ҳозирча расмий номга эга эмас, лекин шу йилнинг охиригача сотувга чиқиши айтилмоқда.

Light смартфони жами формати 64 Мп бўлган тўққизта камера билан таъминланади. Қурилманинг бошқа жиҳатлари айтилмаяпти. Washington Post нашри вакилларининг фикрича, расмларни қайта ишлаш учун кучли процессор керак бўлади, масалан, Snapdragon 845 чипи. Бундан ташқари қурилма камида 4 гигабайтли тезкор хотира ва 64 гигабайтли ички хотира, замонавий USB Type-C порти, шунингдек,  Wi-Fi 802.11ac (икки диапазонли) модули ва Bluetooth 5.0 билан таъминланиши керак.

ЎҚИНГ: 16 та модулли бу ғалати камера фотографиянинг келажаги

Ишлаб чиқарувчи тарқатган хабарларга қараганда, аппарат жорий йил охиригача чиқарилади, аммо тақдимоти сентябрь ойида Берлинда бўлиб ўтиши мўлжалланган  IFA 2018 кўргазмасида уюштирилади. Смартфон ҳақида бошқа маълумотлар ҳам, сурати ҳам ҳозирча йўқ. Нархи ҳам сир тутилмоқда, лекин бундай қурилмалар арзон  бўлмаслиги аниқ.

ЎҚИНГ: Light Phone — “смартфонмания”нинг давоси!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.