Tor браузерини ўрнатиб олиш тўртта муҳим сабаб

  •   DiMaX
  •  2363
  •  16.01.2020 13:24

Tor браузерини ўрнатиб олиш тўртта муҳим сабаб

Анонимликни қадрловчиларга Tor браузери яхши таниш – у интернет-фаолликни яшириш учун ўзига хос йўналтиришдан (маршрутизациядан) фойдаланади. Номи эса кенгайтирилганда The Onion Router бўлиб, «Пиёз-йўналтирувчи» маъносини беради.

ЎҚИНГ: Смартфонлар учун илк марта Tor расмий браузери пайдо бўлди

Дастлаб ушбу сервис ҳарбий мақсадларда ташкил этилган, лекин кейинчалик оммавий фойдаланишга топширилган. Ҳалиям Tor Browser’дан фойдаланиб кўрмаганлар ва афзалликларини билмайдиганлар учун унинг тўртта муҳим ўзига хослигини маълум қилмоқдамиз.

  1. Изингизни кузата олишмайди

Tor браузеридан фойдаланганда, ҳар гал интернетга киришда махфийлик ва анонимлик таъминланади. Ушбу дастурий таъминот тармоқда шахсни билдирмасдан туриб барча стандарт ҳаракатларни амалга ошириш имконини беради.

Маълумотларни алмашиш учун Tor кўп босқичли шифрлашдан фойдаланади, бунда юзернинг IP-манзили шифрланади ва кетма-кет учта сервер занжиридан ўтади. Ушбу серверлар маълумотлар тўпламини ўз навбати билан шифрдан чиқариб ўтказади ва, учинчи серверга келганида, фойдаланувчи қайси сайтда бўлганлигини англашнинг имкони қолмайди. Браузернинг бундай ишлаш схемаси сизнинг буткул аноним қолишингизга имкон беради, айни пайтда сайтларга киришингиз тарихини бошқалар кузатишларига йўл қўймайди. Ҳаттоки ўзингизнинг интернет-провайдерингиз ҳам сизнинг қайси сайтларга киришингизни аниқлай олмайди.

ЎҚИНГ: Виртуал ҳаётингизни шифрлашнинг 7 усули

  1. Жойлашувингизни яшириб беради

Tor браузерининг ишлаш тизими интернет-трафикни шифрловчи кўп сонли серверлар билан боғланган. Улар нафақат фойдаланувчининг қайси сайтларга кириши, балки интернетга қаердан кираётганини ҳам бегона кўзлардан яширади.

Локацияни шифрлаш орқали фойдаланувчининг буткул анонимлиги таъминланади; маълумотлар тўплами ўтадиган ҳар бир сервер шифрлашнинг муайян битта қатламини ечади ва бошқа сервернинг жойлашувини аниқлай олмайди. Серверларни кузатиш имкони йўқлигининг яна бир сабаби – улар тасодифий тартибда танланади; уларнинг умумий сони эса етти мингтача бўлиб, Ер юзининг Антарктидадан бошқа барча қитъаларида жойлашган!

  1. Шунча имкониятлар – барчаси бепул!

Tor Browser’ни расмий сайтидан (агар очилмаса, VPN орқали киринг) мутлақо бепул юклаб олиб ўрнатиш мумкин. Браузер жами 15 тилда интерфейсга эга, шулар орасида рус тили ҳам бор.

  1. Чекланган сайтларга ҳам кира оласиз

Tor браузери нафақат сизни кузатувлардан ҳимоялайди, балки провайдер томонидан кириш чеклаб қўйилган сайтларни ҳам очиш имконини беради. Турли сабабларга кўра айрим ҳудудлардан кириш ёпиб қўйилган ресурсларга ушбу илова ёрдамида муаммосиз кириш мумкин.

ЎҚИНГ: Ҳукуматни танқид қилувчи энг йирик Telegram-канал муаллифи фош бўлди, аммо у йўлидан қайтмоқчи эмас!