Тўрт камерали, «кемтик»сиз ва ромсиз экранли Galaxy S10 видеосини томоша қиламиз

  •   DiMaX
  •  2355
  •  26.04.2018 15:52

Тўрт камерали, «кемтик»сиз ва ромсиз экранли Galaxy S10 видеосини томоша қиламиз

Samsung компанияси ўзининг Galaxy S туркумидаги навбатдаги флагманини тайёрлашга аллақачон киришиб кетган. Корпорация ҳатто Galaxy S10 туркумидаги смартфонлари учун янада кучли Exynos 9820 процессорини тайёрлаётгани аниқланган.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 – сканерли дисплейга эга 5G-смартфон процессори ҳақида маълумотлар чиқди

Ҳозирча Galaxy S10’нинг ташқи кўриниши ва техник хусусиятлари расман маълум эмас, унинг фақат турли рендер-сурат ва видеолари мавжуд. Жумладан, машҳур Concept Creator портали дизайнерлари ҳам Samsung’нинг бўлажак флагмани қиёфаси борасидаги тахминларини визуаллаштиришди. Яъни, улар ўз тасаввурларидаги Galaxy S10 концепт видеосини яратиб, интернетга жойлашди.

Мана, қойилмақом Galaxy S10 флагманининг концепт видеосини бирга томоша қиламиз:

Мазкур видеолавҳа мазкур смартфон ҳақида тарқалган миш-мишларга ҳамда дизайнерларнинг фантазиясига асосланган. Гувоҳи бўлганингиздек, Concept Creator портали дизайнерлари наздидаги Samsung Galaxy S10 флагмани 6,2 дюймлик экран атрофида ўта юпқа ромларга эга. Унинг корпуси орқа қопқоғидаги қўшалоқ камера ёнида фоточақноқ ўрин олган; олд камера ҳам қўш модулли. Корпусда бизга таниш бўлиб қолган Bixby овозли ёрдамчасини чақириш тугмачаси ҳам мавжуд. Замонавий USB Type-C портига эга бўлса-да, флагманда стандарт 3,5 миллиметрлик аудиотирқишдан ҳам маҳрум этилмаган. Дизайнерлар фикрича, Galaxy S10 камида қора, кўк, қизил ва тилларанг корпусларда тақдим этилади.

Шу пайтгача маълум бўлишича, Samsung Galaxy S10 ҳамда S10+ моделлари «ниҳоясиз» – Infinity Display туридаги, «кемтик»сиз экранга эга бўлади. Уларнинг экран ўлчамлари тегишлича 5,8 ҳамда 6,3 дюймга тенг бўлиши айтилган. Бармоқ изи сканери, ниҳоят, бу моделда дисплейнинг ўзига жорий этилади.

Табиийки, юқоридагиларнинг барчаси ҳали тасдиқланмаган маълумотлардир. Samsung’нинг шу пайтгача савдога чиқарилган аксарият смартфонлари эса юртимизда ҳам сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Арзонлашган ва Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб бериладиган Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 26 апрель)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!