«Тўрт кўзли» Huawei Mate 20 Lite расман намойиш этилмай туриб савдога чиқди!

  •   DiMaX
  •  1535
  •  28.08.2018 10:16

«Тўрт кўзли» Huawei Mate 20 Lite расман намойиш этилмай туриб савдога чиқди!

Учинчи рақамли смартфонсоз ўзининг Huawei Mate 20 Lite смартфони тақдимотини ўтказганича йўқ. Аммо аллақачон Европанинг айрим дўконларида унинг учун олдиндан буюртмалар олина бошлаган.

ЎҚИНГ: Энди дўкон расталарига: Huawei Mate 20 ва Mate 20 Pro сертификациядан ўтди

Маълумотларга қараганда, Huawei Mate 20 Lite модели Польша ва Германия дўконларининг расталарига 9 сентябрдан чиқади. Германияда ҳозирданоқ бу смартфон 435 евро эвазига таклиф этилмоқда. Польшада эса у анча арзон – Huawei AH100 «ақлли» тарозиси билан жамланма ҳолида 370 евро туради. Сотувга мовий ва қора ранглардаги смартфон қўйилган.

Бу – Huawei смартфонининг тақдимотдан аввал Польшада савдога чиқарилиши бўйича ягона ҳолат эмас. Масалан, аввалроқ Huawei P20 Lite моделида ҳам шунақа бўлганди.

ЎҚИНГ: Huawei P20 Lite: "Малика"даги бестселлер 10 фоизга арзонлашди!

Huawei Mate 20 Lite модели диагоналига 6,3 дюймлик, юқори қисми «кемтик»ли экран билан таъминланган, дисплейининг тасвир аниқлиги 2340х1080 пикселга тенг. Унинг ҳар иккала камераси ҳам қўшалоқ: 20+2 мегапикселлик асосий ва 24+2 мегапикселлик селфи-камерага эга. Смартфоннинг техник таъминоти асосини якка кристалли Kirin 710 процессори ва 6 гигабайтлик тезкор хотира ташкил этади. Унинг доимий хотираси ҳажми 64 гигабайтга, аккумуляторининг ток сиғими эса 3650 мА/соатга тенг.

Хитойлик техногигант Mate 20 Lite смартфонини келаси ҳафтада – IFA 2018 кўргазмасида расман намойиш этмоқчи. Унинг Mate 20 ва Mate 20 Pro флагманлари тақдимоти эса кейинроқ – шу йилнинг октябрида бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Энг ромсиз ва «учта кўзли» Mate 20 Pro «жонли» суратда: у Vivo NEX ва Mi Mix 3’ни «чангида қолдиради»!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.