Тўрт хил Redmi Note 10 ҳамёнбоп камерофони тақдимот куни билан дўконга чиқди!

  •   DiMaX
  •  1289
  •  15.02.2021 10:48

Тўрт хил Redmi Note 10 ҳамёнбоп камерофони тақдимот куни билан дўконга чиқди!

Xiaomi India бошқарувчи директори ҳамда глобал вице-президент Ману Кумар Жайн (Manu Kumar Jain) ўтган ҳафтада Redmi Note 10 туркумидаги смартфонларнинг расмий видеотизерини тарқатган эди. Рекламада уларнинг камерасига аҳамият берилаётгани таъкидланган.

ЎҚИНГ: Скриншотлар Redmi K40 ҳамда Redmi K40 Pro’нинг асосий жиҳатларини фош этди

Ўшанда тахмин қилинган тақдимот санаси энди аниқ бўлди – янги авлод Redmi фаблетлари чиндан ҳам 10 март куни намойиш қилинар экан. Amazon савдо майдончасининг Ҳиндистондаги сайтида Redmi Note 10 туркуми пайдо бўлган ва уларни шу санадан сотиб олиш мумкин бўлиши кўрсатилган:

Кўриб турганингиздек, янги серияда бирданига тўртта моделда смартфон чиқиши ҳам аниқ бўлган:

  1. Redmi Note 10 5G
  2. Redmi Note 10 4G
  3. Redmi Note 10 Pro 5G
  4. Redmi Note 10 Pro 4G

Ҳиндистон бозоридаги асосий рақобатчи – Realme кучайиб бораётгани сабабли, Xiaomi янги авлод камерофонларини «тажовузкор» нархларда чиқариши маълум бўлган. Уларнинг 5G тармоғини қўлламайдиган версиялари янада арзон бўлишига шубҳа йўқ.

ЎҚИНГ: MIUI 12.5 глобал прошивкаси қайси Xiaomi ва Redmi смартфонига қачон келади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!