Тўрт йил аввалги смартфон барча iPhone ва iPad’лардан устун келди! (AnTuTu рейтинги, 2020 йил май)

  •   DiMaX
  •  1005
  •  03.06.2020 14:24

Тўрт йил аввалги смартфон барча iPhone ва iPad’лардан устун келди! (AnTuTu рейтинги, 2020 йил май)

AnTuTu бенчмарки турли қурилмалардан эгаларининг розилик, қониққанлик даражаси бўйича ҳам рейтинглар эълон қилиб келади. Уларнинг навбатдагиси Apple смартфонлари ва планшетларига бағишланган.

ЎҚИНГ: Наркобароннинг акаси Apple’ни судга бериб, ўзи атиги 499 доллардан тилла iPhone 11 Pro сотяпти!

Май ойида iPhone ҳамда iPad эгаларининг ижобий тақризларига асосланган рейтинг кутилмаган натижаларни акс эттирди. Унга кўра, 2016 йили тақдим этилган оригинал iPhone SE бу компаниянинг энг қониқарли мобил қурилмаси экан! Мазкур ихчам айфон эгаларининг 97,86 фоизи ўз смартфонидан рози.

Рўйхатнинг иккинчи поғонасидан 97,47 фоизлик қониқиш билан 10,5 дюймлик iPad Pro 2 планшети ўрин олган. Кучли учликни беш йил олдинги iPhone 6S Plus смартфони 97,22 фоизлик натижа билан якунлаб берган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, кейинги ўринларни тегишлича iPad Air 2 (97,09%), iPhone 6s (96,79%), iPhone 7 (95,8%), iPhone 7 Plus (93,75%), iPhone 8 (93,36%), iPad mini 5 (91,59%) ҳамда iPad 6 (90,97%) моделлари эгаллаган.

Дарвоқе, iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) моделидан олган харидорлар унчалик ҳам мамнун эмаслар – мазкур смартфон 85,98 фоизлик кўрсаткич билан зўрға 20-ўриндан жой олган.

ЎҚИНГ: Apple’нинг зиқналиги авжига чиқди: у iPhone қадоғидан муҳим аксессуарни олиб ташлаяпти!