«Тўрткўз» OnePlus 7: сирли 5G-смартфоннинг илк «жонли» расми ва техник хусусиятлари!

  •   DiMaX
  •  852
  •  21.12.2018 16:31

«Тўрткўз» OnePlus 7: сирли 5G-смартфоннинг илк «жонли» расми ва техник хусусиятлари!

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи смартфон устида OnePlus компанияси ҳам ишламоқда. Ҳинд блогери Ишан Агарвал (Ishan Agarwal) унинг «жонли» суратини ўзининг Twitter-аккаунтида чиқариб юборди.

ЎҚИНГ: OnePlus янги «флагманлар кушандаси» сабабли Гиннесс рекордлар китобига кирди

Эълон қилинган фотосурат OnePlus компаниясининг аллақандай ёпиқ йиғилишида олингани кўриниб турибди. Унда таблода айни янги – ҳали тақдим этилмаган смартфоннинг расми ва хусусиятлари акс эттирилган. Ушбу девайснинг бозорга OnePlus 7 номи билан тақдим этилишини айтишмоқда. Стол устида айни шу қурилманинг ўзи ётибди, унинг яна бир намунасини эса компания бош директори Пит Ло (Pete Lau) қўлида ушлаб олган.

Кўриб турганингиздек, OnePlus тайёрлаётган бу телефон дизайни аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Корпуснинг орқа қисмида доирасимон блок ичида кўп қисмли бош камера модули жойлашган. Бу эса Nokia’нинг эски моделларини ҳамда ҳозирда тақдим этилаётган Moto смартфонларини эслатади.

ЎҚИНГ: Moto Z2 Force флагмани iPhone 8’дан ҳам қимматга тушяпти

Хабарларга кўра, OnePlus’нинг мазкур қурилмаси ҳали прототип босқичида бўлиб, якуний смартфон дизайни бошқачароқ бўлиши ҳам мумкин. Аммо аллақачон унинг рендер суратини ҳам тақдим этишган:

Шунингдек, инсайдерлар OnePlus 7 смартфонининг асосий техник жиҳатларини ҳам айтишган. У илғор Snapdragon 845 процессорига, 10 ГБ тезкор ва 512 ГБ доимий хотирага эга. Диагоналига 6,21 дюймлик ромсиз экранининг тасвир аниқлиги Full HD+ форматида, дисплейнинг юқори ўнг бурчагида олд камера учун «тирқиш» очилган.

OnePlus 7 келаси йилнинг 25–28 февраль кунлари Барселонада бўлиб ўтадиган MWC 2019 кўргазмасида тақдим қилиниши мумкин.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: 549 долларлик OnePlus 6T тезкорроқми ёки 749 долларлик iPhone XR?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.