Тўртта бош камерали Huawei Mate 20 видеосини кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1931
  •  19.05.2018 18:10

Тўртта бош камерали Huawei Mate 20 видеосини кўрамиз!

Хитойлик етакчи смартфонсоз жорий йилда уч модулли камерага эга биринчи (ва ҳозирча ягона) телефон – Huawei P20 Pro моделини тақдим этди. Хўш, агарда смартфонда учта эмас, тўртта асосий камера бўлса-чи?

ЎҚИНГ: Расмий: Huawei P20 Pro — ҳайратомуз смартфон тақдим қилинди!

Тўрт камерали смартфон қандай бўлиши мумкинлигига Concept Creator ресурси жиддий қизиқиб қолди. Сайт дизайнерлари яратган концепт видеодаги Huawei Mate 20 шунақа – тўртта асосий камера модулига эга.

Мана, шу лавҳани бирга кўрамиз:

Таъкидлаш керакки, бу лавҳада кўраётганимиз – шунчаки дизайнерлар хаёлоти маҳсули. Mate 20 (балки бошқача номланиши ҳам мумкин) смартфонини Huawei ҳали шу йилнинг тўртинчи чорагига борибгина тақдим этади. Аммо уни аллақачон тайёрлаб, бенчмаркда синаб кўрганлиги ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Янги рекорд: йилнинг энг тезкор смартфони AnTuTu’да 356 918 балл тўплади!

Юқоридаги видеороликда гувоҳи бўлганингиздек, Mate 20 корпусининг орқа панелида ёруғлик-диодли чақноққа эга бўлган тўртта камера модули мавжуд. Ён қирраларда эса қурилмани ўчириб-ёқиш, овозни баландлатиш-пастлатиш ва фотосурат олиш тугмачаси жойлашган.

Смартфонда 3.5 миллиметрлик аудиотирқиш йўқ, бошқа гаджетларга улаш ва қувват олиш учун USB-C порти қўлланади. Бармоқ изи сканери эса дисплей остига жойланган. Дизайнерлар фикрича, Huawei Mate 20 кул ранг, қизил, кўк ва феруза рангли корпусларда тақдим этилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Уч камерали iPhone беш каррали гибрид зумга эга бўлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!