Тўртта нарх тоифасига кўра энг зўр смартфонлар рейтинглари (AnTuTu, 2019 йил октябрь)

  •   DiMaX
  •  2978
  •  11.11.2019 13:41

Тўртта нарх тоифасига кўра энг зўр смартфонлар рейтинглари (AnTuTu, 2019 йил октябрь)

AnTuTu компанияси смартфонларнинг самарадорлигини ўлчаб беришдан ташқари, уларнинг рейтингларини ҳам эълон қилиб келаётир. Яқинда бу бенчмарк жамоаси бирйўла иккита: энг кучли флагманлар ва энг зўр ўрта нархли смартфонлар рўйхатларини тақдим этганди.

ЎҚИНГ: Ой гувоҳлигида "тунги дуэль": Xiaomi Mi CC9 Pro vs Huawei P30 Pro

Мазкур бенчмарк энди масалага ўзгача ёндашиб, ўз нархи ва кучлилиги ўзаро энг мутаносиб бўлган смартфонлар рейтингларини чиқарди. Тўртта нарх тоифасига кўра тузилган ушбу рўйхатлар маҳаллий бозордаги 2019 йил октябрь ойининг охиридаги ҳолат бўйича шакллантирилган.

Демак, AnTuTu биринчи нарх тоифасига арзон – баҳоси 1449 юань (207 АҚШ доллари) кўрсаткичидан ошмайдиган смартфонларни киритган. Унда Snapdragon 845 процессорига ва 6/64 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга Meizu 16th ғолиб бўлган. Компаниянинг 2018 йилги флагмани бўлган ушбу смартфоннинг 8/128 гигабайтлигини Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

Ҳамёнбоп смартфонларнинг кучли учталигига яна 4/64 ГБлик Meizu X8 (харид қилиш) ҳамда Honor 9X ҳам кирган. Айни шундай хотира конфигурациясига эга Xiaomi Redmi Note 8 Pro (сотиб олиш) ўнликни якунлаб берган.

ЎҚИНГ: «Бозорни портлатувчи» 5G-смартфон ва унинг процессори тақдимот куни айтилди

Иккинчи тоифага 1500-1999 юанлик (214-285 долларлик) смартфонлар мансуб ва унда Lenovo Z6 Pro ғолибликни қўлга киритган.

Бу рўйхатда кучли учликка Vivo iQOO ҳамда Honor V20 (ҳар иккаласи 6/128 ГБлик конфигурацияда) кирган бўлса, ўнликни 6/128 ГБ хотирали Xiaomi CC9 якунлаган.

ЎҚИНГ: Android-смартфонни текширувчи иккита бепул илова

AnTuTu учинчи тоифага нархи 2000-2999 юань (286-429 доллар) оралиғидаги смартфонларни киритган. Уларнинг энг зўри эса 8/256 ГБ конфигурацияли Redmi K20 Pro (сотиб олиш) бўлиб чиққан:

Кучли учликдан яна 6/128 гигабайтлик Meizu 16s ҳамда ўйинбоп Nubia Red Magic 3 моделининг 8/128 ГБлик варианти жой олган. Мазкур тоифадаги кучли ўнталикни яна бир геймерофон – 12/128 гигабайтлик Xiaomi Black Shark 2 Pro ниҳоялаб берган.

ЎҚИНГ: Қўл-оёқсиз геймер Fortnite’даги ғалабалари билан Гиннесс рекордлар китобига кирди! (+видео)

Ва ниҳоят, энг қиммат – 3000 юань (429 доллар) ва ундан юқори нархлардаги смартфонлар орасида биринчи ўринни 8/256 ГБлик OnePlus 7T забт этган. Унинг ортидан Asus ROG Phone 2 ҳамда Vivo iQOO Pro 5G флагманлари (иккаласи ҳам 8/128 ГБлик) жой олган.

Қиммат ва кучли флагманлар ўнталигини 8/128 ГБ хотирали Huawei P30 (харид қилиш) якунлаб турибди.

ЎҚИНГ: 2300 долларлик смартфонни хитойликлар 5 дақиқадаёқ талашиб тугатишди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.