Toshiba 12,5 дюймли экранга эга Dynabook V ноутбукини тақдим қилди

Toshiba 12,5 дюймли экранга эга Dynabook V ноутбукини тақдим қилди

Toshiba компанияси Dynabook V сериясидаги ноутбуклар қаторини яна битта янги қурилма билан тўлдирди. Янги модель 12,5 дюймли Full HD дисплей билан жиҳозланган. Ноутбук, асосан, уй режимига мўлжалланган.

IXBT сайтининг ёзишича, модель процессорларнинг қуввати билан фарқланадиган V82, V72, V62 ва V42  модификацияларида тайёрланади. Ушбу ноутбук версияларига Core i7-7500U, Core i5-7200U ва Celeron процессорлари, 128, 256 ва 512 ГБли SDD ўрнатилади, унга максимум 8 ГБ оператив хотира жойлаш мумкин.

05

Ноутбук Thunderbolt 3 (USB-C порти билан) интерфейсини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, USB 3.0 ва наушник слоти кўзда тутилган. Оғирлиги 1100 грамм. Toshiba Dynabook V 82 ва V72 моделларининг ўрамига стилус ҳам қўшилади.

Энг қизиғи, ноутбук автоном режимда 17 соат ишлаш хусусиятига эга. Батареяни ярим соат зарядлаб, қурилмадан 7 соат мобайнида фойдаланиш мумкин. Янги модель кейинги ҳафта Японияда сотувга чиқади, нархи модификациясига қараб 1500-2000 долларни ташкил этади.