"Тошкент - нон шаҳри" эмас, "Тошкент - айтишниклар шаҳри"!

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ўзининг Telegram'даги расмий саҳифаси орқали IT Park резидентлари йил бошидан шу кунгача деярли 2 баробарга ортганини маълум қилди.

"Бу йил жаҳонда иқтисодий ўсишдаги қийинчиликлар кузатилаётган вақтда, айнан бизнинг IT Park резидентлари йил бошидан шу кунгача деярли 2 баробарга ортди. Бу йил жаҳонда иқтисодий ўсишдаги қийинчиликлар кузатилаётган вақтда, айнан бизнинг IT Park резидентлари йил бошидан шу кунгача деярли 2 баробарга ортди. Яъни йил бошида Давлатимиз Раҳбари томонидан Ўзбекистонни IT хабга айлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларининг амалий натижаларини бу йил якунланмасданоқ кўришга имкон бўлаяпти ва келгуси йиллар учун яхши пойдевор яратилмоқда." дейди Шерматов.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, чет элликлар аввалги "Ташкент - город хлебный" деган гапни, “Ташкент - город айтишный” деган мақолалар ёзиб Ўзбекистонни АйТи хабга айланаётганини муҳокама қилишмоқда.

Сўз охирида, вазир ёш авлодни ўз вақтларини кўпроқ хорижий тилларни ҳамда ахборот технологияларни ўрганишга чақирди:

"Зора, шу бугунги тутун ҳақидаги хабарлар орқали ёшларимиз ўзи нима экан бу IT Park, қандай қилсам мен ҳам юқори даромадли иш топар эканман деб ўзларига савол бериб, соҳамизга қизиқсалар ва ўз устиларида ишлашни бошласалар ҳамда кўпроқ халқаро тан олинадиган IT сертификатларни олсалар." 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!