Тошкент чорраҳаларидаги видеокамералар ойига қанча пул тушираётганини биласизми?

  •   DiMaX
  •  688
  •  28.10.2020 16:58

Тошкент чорраҳаларидаги видеокамералар ойига қанча пул тушираётганини биласизми?

Пойтахт чорраҳасида ўрнатилган видеокамералар учун дастурий таъминот лицензияси муддати тугади. Бу тўғрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти вакили маълумотига таяниб Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: ЙПХ ходимининг смартфони боди-камера бўла оладими?

Қайд этилишича, Швейцария компанияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги 114 та чорраҳа ва бошқа жойларда 2017 йилда ишга туширилган камераларнинг лицензияси муддати тугаган.

Эндиликда маҳаллий «ABL-SOFT» компанияси томонидан ишлаб чиқилган AutoCon тизимини сотиб олиб, камераларни ишлатиш режалаштирилмоқда.

«Биз улар билан суҳбатлашдик, улар бизга тижорат таклифини беришди. 1,1 млрд. сўм — бу тизимнинг нархи, — деди Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари Алексей Хaн. — Бу пулни икки ой ичида қоплашимиз мумкин бўлади. Чунки битта комплекс ойига тахминан 300 млн сўмлик қоидабузарликларни қайд этади».

ЎҚИНГ: Атиги 8 доллардан сотилаётган «видеокузатув камераси»нинг сири нимада?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!