Тошкент Wi-Fi'га уланиш кенглиги бўйича Марказий Осиёдаги биринчи шаҳарга айланади!

Тошкент Wi-Fi'га уланиш кенглиги бўйича Марказий Осиёдаги биринчи шаҳарга айланади!

17 декабрь куни «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида SOLA бренди остида янги телекоммуникацион Wi-Fi операторини ишга тушириш расмий маросими бўлиб ўтди.

«Asia Wireless Group» компанияси томонидан SOLA бренди остида Wi-Fi тармоғи лойиҳаси яратилди. Эндиликда Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари провайдернинг қамрови доирасида исталган вақтда ва исталган жойда интернетдан фойдаланишлари мумкин.

Тошкент интернетга кенг полосали симсиз уланиш умумшаҳар тармоғи бўлган Марказий Осиёдаги биринчи шаҳарга айланади! Ҳозирги пайтда пойтахтда 1200та Wi-Fi нуқталари фаолият кўрсатмоқда, келгуси йилнинг баҳоригача эса уларнинг сонини 5000гача етказиш режалаштирилган.

«Asia Wireless Group» МЧЖ директори Бекзод Аҳмедовнинг таъкидлашича, SOLA тармоғи Тошкентнинг Жанубий ва Шимолий вокзаллари, «Megaplanet», «Parus», «Samarqand Darvoza» ва «Vega Centre» кўнгилочар савдо марказлари, «Чилонзор», «Қатортол», «Юнусобод», «Миробод» ва «Паркент» бозорлари каби оммабоп жойларни аллақачон қамраб олган. Уланишга келиб тушаётган талабномаларга мувофиқ қамров доираси доимий равишда кенгайиб боради.

Шунингдек, «Asia Wireless Group» компаниясининг келгуси режаларида Тошкентда Wi-Fi шаҳар тармоғини кенгайтириш ва Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Бухоро, Навои, Урганч ва Қаршида 45 мингдан ортиқ кириш нуқталарини ўрнатиш белгиланган.

ЎҚИНГ: Умумий ишлатиладиган Wi-Fi’дан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!