Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестиция порталини ишга туширди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестиция порталини ишга туширди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркор ва инвесторлар учун tashinvest.uz  интерактив портал фаолиятини йўлга қўйди. Бу ҳақда Спот маълум қилди.

Мазкур инвестиция портали орқали нафақат мамлакатимиз, балки хориж ишбилармонлари ўз лойиҳаларини онлайн тарзда юборишлари мумкин.

Манбада ёзилишича, порталда инвесторларнинг қимматли вақтини тежаш, масофадан туриб безнес лойиҳаларини тақдим этиш кўзда тутилган. Бунинг учун порталда махсус сўровномани тўлдириб ариза қолдириш имконияти мавжуд.

Таъкидланишича, Инвест порталининг яна бир афзаллик жиҳати инвестор тақдим этган лойиҳасининг қайси босқичда кўриб чиқилаётганини кузатиб боради. Юборилган аризаларга қисқа муддатда жавоб берилади.

ЎҚИНГ: Энди никоҳ қуриш учун онлайн тарзда ариза бериш мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!