Тошкент шаҳрида мобил интернет тезлиги оширилди

  •   DiMaX
  •  727
  •  09.04.2020 08:33

Тошкент шаҳрида мобил интернет тезлиги оширилди

2020 йил 6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси «Ўзбектелеком» АКнинг «UzMobile» филиали техник хизмати Тошкент шаҳрида уяли алоқа тармоғини модернизация қилиш ва кенгайтириш, шунингдек LTE қамров зонасини кенгайтириш лойиҳаси бўйича ишларни муваффақиятли якунлади. Натижада, LTE Интернет стандартидан фойдаланиш тезлиги сезиларли даражада оширилди, дейилади Uztelecom хабаарида.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» яна олтита сайтга киришни бепул қилди!

Мобил интернет ҳар қандай вазиятда тенги йўқ ёрдамчи ҳисобланади. Ишга оид муаммоларни ҳал қилиш, муҳим маълумотларни тез ва дарҳол олиш керак бўлганда, ўз-ўзини изоляция қилиш шароитида Интернет тезлиги муҳим роль ўйнайди. Мобил интернет тезлиги ва ишончлилиги туфайли биз доимо алоқада бўламиз ва керакли маълумотларни олиш имкониятига эгамиз.

Шу сабабдан, Компания техник жамоаси карантин даврида ҳам, барча зарур хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда тармоқни кенгайтириш ва модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича режалаштирилган ишларни давом эттирмоқда.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади – барча мавжуд 2G/3G база стансияларини LTE (4G) стандартига ўтказиш, бу эса ўз навбатида UzMobile абонентлари учун кенг полосали мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш тезлигини ва имкониятини оширишдан иборат бўлиб, шубҳасиз, карантин даврида аҳоли учун жуда муҳимдир.

ЎҚИНГ: Интернет тезлиги бўйича Speedtest жаҳон рейтингида Ўзбекистон яна 7 поғонага кўтарилди

2020 йил 6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси LTE тармоғини кенгайтириш бўйича ишлар якунланди, бу натижада эса LTE стандартидаги мобил интернет тезлигини оширишга имкон берди.

Шунингдек, йил бошидан Бекобод, Бўка, Пскент, Оҳангарон, Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ, Оққўрғон, Чиноз, Янгийўл туманларидаги мавжуд барча база станцияларини LTE (4G) технологиясига модернизациялаш бўйича режалаштирилган ишлар якунланди.

Таъкидлаш жоизки, тармоқни кенгайтириш ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида республиканинг барча ҳудудларида ишлар режалаштирилган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Интернет ва телефон икки ойгача ўчмаслиги кимларга таллуқли?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!