Тошкент шаҳрида умумий майдони 1,8 гектар бўлган технология парки ташкил этилади!

Тошкент шаҳрида умумий майдони 1,8 гектар бўлган технология парки ташкил этилади!

Инвестицияларни фаол жалб учун этиш шарт-шароитлар яратиш, янги рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни ва технология паркларини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг алоҳида ҳудудларда жамланишини таъминлаш, шу асосда ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини ва фаровонлигини ошириш мақсадида Тошкент шаҳрида кўп тармоқли «Оқлон» технология паркини ташкил этиш  хусусида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди.

ЎҚИНГ: Наманганда технопарклар ташкил этилади

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига тегишли бўлган, Тошкент шаҳри, Шайҳонтохур тумани, Кўкча дарвоза кўчаси, 27-уй манзилидаги бўш турган ер участкасининг умумий майдони 1,8 гектар бўлган қисмини «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг инвестиция компанияси — «PSBCapital» МЧЖга кўп тармоқли «Оқлон» технология паркини ташкил этиш учун ажратиш айтилган.

Шунингдек, кўп тармоқли «Оқлон» технология парки 2019 йил 1 сентябргача ҳудудида объектларни белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда бир вақтда лойиҳалаштириш шартларида қурилиши айтилган.

Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.А. Артикходжаев зиммасига юкланган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, технопарк бу инновацион лойиҳаларни амалга ҳудудий, илмий, технологик ва техник база бўлиб, у илмий-тадқиқот институтлари, саноат объектлари, бизнес марказлари, кўргазма майдонлари, ўқув муассасаларини ўзида бирлаштиради, шунингдек, транспорт воситалари, қўриқчилик хизмати ва яшаш жойлари каби хизмат кўрсатиш объектларини ҳам ичига олади.

ЎҚИНГ: Вазир: дунёнинг 50 та энг кучли мамлакати қаторидан жой олишни кўзлаганмиз