Тошкент шаҳридаги Амити Университетига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

Тошкент шаҳридаги Амити Университетига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

1 июль куни Тошкент шаҳридаги Амити Университети кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бошланди.

Ҳозирда ҳам рўйхатдан ўтиш жараёни www.amity.uz сайти орқали давом этмоқда. Кириш имтиҳонлари Амити университетининг (Ҳиндистон) профессор ва ўқитувчилари томонидан ўтказилмоқда.

Кеча Ахборот технологиялари соҳасида бакалавриат; Технологиялар бакалавриати – Компьютер инжениринг йўналишлари бўйича имтиҳонлар бўлиб ўтди.

Бугун эса Иқтисодиёт бакалаври; Туризмни бошқариш бакалаври; Бизнес бошқаруви бакалаври; Ахборот технологиялари соҳасида магистратура; Бизнес бошқаруви соҳасида магистратура; Асосий дастур йўналишлари бўйича кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Имтиҳонларнинг 2-босқичи 2019 йил 22, 23 июль кунлари ва 3-босқичи 2019 йил 12, 13 август кунлари ўтказилади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: АКТ йўналишидаги янги университет!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.