Тошкент шаҳридаги Инҳа университети “Дастурлаш соати” акциясини ўтказади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети “Дастурлаш соати” акциясини ўтказади

2018 йилнинг 26 ва 27 май кунлари  Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Дастурлаш соати” акциясини ўтказади, деб хабар қилинмоқда университетнинг сайтида.

Акция болажонларни дастурлаш оламига жалб қилиш мақсадида ташкил этилмоқда. Акцияда 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўғил-қизлар иштирок этиши мумкин.

Мазкур акция доирасида болажонлар бир соат давомида ўйин, мобиль илова ёки веб-сайт яратиш бўйича бошланғич билимларга эга бўладилар.

Акцияда иштирок этиш учун http://codecraft.uz/hour-of-code сайти орқали рўйхатдан ўтиш керак. Жойлар сони чегараланган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йили Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўғил-қизлар учун “Codecraft” лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳанинг мақсади – болажонларнинг ижодий иқтидорларини юзага чиқарган ҳолда компьютерда яратувчанлик ишига ўргатишдир.

Ҳозирда лойиҳа доирасида “Scratch” тилида дастурлаш, “MIT App Inventor 2” платформасида “Android” учун мобиль иловалар ва веб-сайтлар яратиш бўйича курслар ўтказилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.