Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кириш имтиҳонларини онлайн режимда намойиш этади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кириш имтиҳонларини онлайн режимда намойиш этади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) 2018 йил 19-20 июль кунлари бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларини онлайн режимда томоша қилишни истаганлар учун имконият яратади, дея хабар қилинмоқда университет сайтида.

Эслатиб ўтамиз, IUT учинчи маротаба кетма-кет кириш имтиҳонларининг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш учун IUT махсус саҳифада ва университетнинг “Facebook”даги расмий саҳифаси орқали жамоатчилик учун онлайн режимда намойиш этишни ташкил қилмоқда. 

IUT онлайн режимда жамоатчиликка кириш имтиҳонларини кузатиш имкониятини берган Ўзбекистондаги биринчи университетлардан ҳисобланади. 
 
Ҳар бир хоҳловчилар http://live.inha.uz саҳифаси орқали кириш имтиҳонларини кузатишлари мумкин. Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган “Ўзкўргазмасавдо” залида веб-камералар ўрнатилган бўлиб, улар барча имтиҳонларни онлайн режимда намойиш этади. 

Саҳифа TAS-IX ҳудудида жойлашган бўлиб, у видео оқимини юклаб олишнинг юқори тезлигини таъминлайди. Интернет-провайдерларнинг кўпчилиги TAS-IX га пул олмасликларини инобатга олсак, фойдаланувчилар пулларини тежашади.  
Шунингдек, IUT “Facebook”даги ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси - https://www.facebook.com/inha.uzорқали кириш имтиҳонларини онлайн режимда намойиш этади. 

Шуни таъкидлаш керакки, IUT маъмурияти кириш имтиҳонлари жараёнининг очиқлиги ва ошкоралигига ишонч ҳосил қилишлари учун оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.