Тошкент шаҳридаги Инҳа университети “Очиқ эшиклар куни” ўтказади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети “Очиқ эшиклар куни” ўтказади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети мактаб ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари, ҳамда уларнинг ота-оналари учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказади, деб хабар берилмоқда университет сайтида.

Бу йил  Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти “Очиқ эшиклар куни”ни 27 июнь ва 4 июль кунлари ўтказади.

“Очиқ эшиклар куни” соат 16:30 дан бошланади. Ташриф буюрувчилар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида соат 16:00 дан 16:30 га қадар тўпланишади.

“Очиқ эшиклар куни” давомида ташриф буюрувчилар университет, ҳамда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишлари мумкин бўлади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети вакиллари абитуриентлар, ҳамда ота-оналарнинг барча саволларига батафсил жавоб берадилар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!