Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Google I/O 2016 дастурчилар конференцияси бўлиб ўтди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Google I/O 2016 дастурчилар конференцияси бўлиб ўтди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети жорий йилнинг 22-май куни Google I/O 2016 Extended IUT конференциясини ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон IT жамиятини Google компаниясининг инновацион маҳсулотлари ва ечимлари билан таништирди.

Тадбирда иштирок этган IUT ва бошқа университетларнинг 250 дан зиёд талабалари Google I/O конференциясидаги энг яхши маърузалар, Ўзбекистон бозорида тақдим этилган энг сўнгги дастурий иловалар ва янгиликлар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

2008-йилдан бери Google компанияси йилнинг энг йирик Google-тадбири – Google I/O конференциясини ўтказиб келмоқда. Мазкур тадбирда минглаб дастур ишлаб чиқарувчилар йиғилиб, Google компаниясининг сўнгги дастур ишланмалари ҳамда инновацион ечимларини муҳокама қилишади. Жумладан, иштирокчилар Android, Chrome, Chrome OS, Google APIs, Google Web Toolkit, App Engine каби ечимларни муҳокама этадилар.

IUT талабаси ва Google I/O Extended жамоаси етакчиси Нуруддин Иминохуновнинг таъкидлашича, Google I/O 2016 Extended IUT конференцияси талабаларда таълим олишга рағбатлантириш ва янги илғор технологиялар билан танишишга қаратилган. Шу булан бирга, тадбир турли университетлар талабалари ва компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, дастур ишлаб чиқарувчиларни ягона ҳамжамиятга бирлаштиришга, Ўзбекистон IT-бозори ривожланишига ва маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро бозорларда тарғиб этилишига хизмат қилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.