Тошкент учун электробуслар сотиб олишга $3,9 млн ажратилади

  •   DiMaX
  •  336
  •  01.07.2021 14:34

Тошкент учун электробуслар сотиб олишга $3,9 млн ажратилади

«Атмосферага зарарли моддаларни кам чиқарувчи автотранспорт воситаларига инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш» дастури доирасида пойтахтимиз учун электробуслар сотиб олинади. Ушбу лойиҳа БМТ Тараққиёт Дастури ҳамда Глобал экология жамғармаси кўмагида амалга оширилмоқда, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

ЎҚИНГ: Тошкентда Yutong электробуси қатнай бошлади

Унинг доирасида Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун электробусларни харид қилиш ҳамда пилот лойиҳа тариқасида шаҳарда «яшил транспорт йўлагини» жорий этиш режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа 6 йил муддатга мўлжалланган бўлиб, донорлар – БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси томонидан унга 3,9 млн. доллар маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Тошкент шаҳри мисолида шаҳар жамоат транспортида электротранспортдан жадал равишда фойдаланишни жорий этиш йўли билан атроф-муҳит сифатини яхшилашга йўналтирилган лойиҳа Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам жорий этилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Андижонда электромобил ишлаб чиқарилади