Тошкент вилоятида Beeline 3G тармоғи кенгаймоқда

Тошкент вилоятида Beeline 3G тармоғи кенгаймоқда

Beeline алоқа оператори Тошкент вилоятида 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар берди. Бўстонлиқ ва Занги Ота туманларида янги база станциялари ўрнатилди ва бу яқин оралиқда жойлашган туманларда ҳам алоқа ва мобил Интернет сифати яхшиланди, дея хабар беради алоқа оператори.

Эслатиб ўтамиз, сўнги вақт мобайнида пойтахт ҳудудида 10дан зиёд 3G база станциялари ишга туширилди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!