Тошкентда 24 соат давомида шикоятларни қабул қиладиган диспетчер хизмати ишга тушди

Тошкентда 24 соат давомида шикоятларни қабул қиладиган диспетчер хизмати ишга тушди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонаси ишга туширилиб, узлуксиз равишда фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинишда давом этмоқда. Аввалроқ, виртуал қабулхонага асосан коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида шикоятлар қабул қилинаётганлиги ҳақида хабар берилган эди. Бу борадаги муаммоларни ҳал қилиш эндиликда янада енгиллашди, деб Sof.uz ёзмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1055 диспетчерлик хизмати рақамини фаолияти куз-қиш мавсумида янада фаоллаштирилгани ҳақида хабар қилмоқда. Эндиликда мазкур рақам орқали туну кун коммунал хизматлар – иссиқлик, табиий газ, электр таъминоти, кўп қаватли уйларнинг ертўлалари, кириш йўлаклари, чордоқлар, томдаги муаммолар ва бошқа масалалар бўйича фуқаролар мурожаатлари қабул қилинади.

Бундай диспетчерлик хизматлари ҳар бир туманда ташкил этилган бўлиб, қуйидаги рақамлар орқали иш олиб боради:

Бектемир тумани                    – 1068
Миробод тумани                     – 1079
Мирзо Улуғбек тумани            –  1075
Олмазор тумани                      – 1070
Сирғали тумани                       – 1071
Учтепа тумани                         – 1073
Чилонзор тумани                     – 1056
Шайхонтоҳур тумани              – 1077
Юнусобод тумани                    – 1078
Яккасарой тумани                   – 1074
Яшнобод тумани                      – 1076

Диспетчерлик хизматига қилинган қўнғироқ аудио форматда ёзиб олинади ва мурожаатнинг ижроси қатъий назоратга олинади.