Тошкентда «Ақлли шаҳар – очиқ ахборот тизими» мавзусида семинар ўтказилади

Тошкентда «Ақлли шаҳар – очиқ ахборот тизими» мавзусида семинар ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги «Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологиясини жорий этиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 48-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар қилинмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жорий йилнинг 20-21 май кунлари Тошкент архитектура-қурилиш институти биносида ўтказиладиган семинар ҳам шулардандир, дейилади вазирлик хабарида.

ЎҚИНГ: Нурафшонда «ақлли шаҳар» сари илк қадамлар қўйилди

Хабарга кўра, семинар қуйидаги мавзуларда ўтказилиши режалаштирилган: «Даврий иқтисодиёт – минтақа ва давлатнинг тараққиёт йўли», «Ақлли шаҳар – очиқ ахборот тизими» Концепцияси ва «Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва ишга туширишда рақамли ахборот моделини яратиш».

Ушбу семинарда Финляндия ва Беларусь олимлари ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этиб, бу ўз навбатида жаҳондаги энг янги рақамли технологиялар билан танишиш имконини беради.

Инновацион ривожланиш вазирлиги турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек таълим ва хусусий сектор вакилларини мазкур тадбирда иштирок этишга таклиф этган.

ЎҚИНГ: Дунёдаги 10 та энг ақлли шаҳар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!