Тошкентда ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси очилди

Тошкентда ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси очилди

15 сентябрь куни Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида,  Тошкентдаги Ўзекспомарказда “ICTEXPO Uzbekistan-2015” ахборот-коммуникация технологиялари  кўргазмаси иш бошлади.  Айни пайтда мазкур кўргазма Самарқанд шаҳрида ҳам ўтказилмоқда,  дея хабар беради Ўзбекистон Републикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Тошкентдаги кўргазмада 120 компания,  Самарқанд шаҳрида эса 50 га яқин компания иштирок этмоқда.

“ICTEXPO-2015” бир неча йўналишни ўз ичига олиб,  улар қаторидан мобил алоқа,  интернет,  телекоммуникация,  софтвер индустрияси,  э-ҳукумат ҳамда электрон тижорат каби соҳалар ўрин олган.

Кўргазмада бу йил алоҳида «е-ҳукумат» ва «Best Soft Uzbekistan» секциялари ташкил этилган.  Стендларда дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича давлат органлари ҳамда корхоналари ишлари намойиш этилмоқда.

Ҳафталик кўргазма ахборот-коммуникация ноу-хау соҳасидаги мутахассислар учрашуви учун ҳам ажойиб тадбир сифатида кўрилмоқда. Кўргазманинг иштирокчи компаниялари томонидан ташриф буюрувчиларга ахборот технологиялари соҳасида энг янги ишланмалар намойиш этилади,  долзарб хизмат ва ечимларнинг кенг турлари тақдим этилади.  Масалан,  кўргазмада мобил тармоғига кенг полосали уланиш,  рақамли телевидение технологиялари,  телетиббиёт соҳасидаги лойиҳалар ҳамда янги ахборот-кутубхона технологиялари намойишга қўйилган.

Кўргазма доирасида 1-12 сентябрь кунлари Тошкент,  Самарқанд,  Фарғона ва Олмалиқ шаҳарларида ўтган киберфутбол бўйича саралаш мусобақалари ортидан “Uzbekistan Cyber Games FIFA15” турнири ҳам ўтказилади.  UCG FIFA15 мусобақасининг миллий финали 15-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.  Турнирда 8 та ўрин ғолибларига совринлар (планшет,  смартфон ва мобил телефонлари) ҳамда ғолиблик дипломлари тақдим этилади.

“ICTEXPO-2015”га ташриф буюрганлар мамлакатимизда ва чет элда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тақдим этилган “Gadget Fair” гаджетлар ярмаркасидан ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин.  Бу ярмаркада маҳсулотларни нафақат кўриб-ўрганиш мумкин,  балки смартфон,  ноутбук ва планшет каби қурилмаларни сотиб олиш ҳам мумкин.

Кўргазма ўз ишини 2015-йил 17 сентябргача давом эттиради.

xS00C414423137764097_b oh4eiM14423137783216_b ns3pe914423137777297_b N5R5BO14423137752924_b KF8fLX14423137780523_b jNhP6C14423137756129_b IaRnPA14423137786449_b eqAl7f14423137761543_b dX7R8S14423137766221_b AYdibw14423137771438_b A22WBr14423137758850_b 97GMHk14423137773988_b 5t3Dmp14423137788785_b

Суратлар Gazeta.uz’дан олинди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!