Тошкентда биринчи EPAM Insider анжумани бўлиб ўтди

  •   DiMaX
  •  222
  •  25.02.2019 11:09

Тошкентда биринчи EPAM Insider анжумани бўлиб ўтди

2019 йилнинг 23 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида биринчи «EPAM Insider» анжумани бўлиб ўтди. Бу хусусда университет расмий сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Инҳа университети узлуксиз таълим тайёрлов курсларининг филиалини очди

Йиғилишда компания вакиллари жаҳоннинг етакчи лидерларига келажак технологияларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва татбиқ этишга айнан қандай йўллар билан ёрдам бераётганлари тўғрисида сўзлаб бердилар.

Конференцияни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Жалолов, вице-президент, ЕРАМнинг Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ишланмалар марказлари раҳбари ва офис директори Андрей Савастюк ва «ЕРАМ»нинг Ўзбекистондаги офиси директори Ренат Ахтямов очдилар.

«ЕРАМ Insider»нинг асосий мақсади Тошкентда ахборот технологияси соҳаси профессионаллари билан мулоқот майдонини ташкил қилиш, ҳамкасблар билан тажриба алмашиш, шунингдек бизнесдаги аниқ амалий иш ва кўникмалар борасидаги тажрибаларни ўртоқлашиш учун имкониятлар тақдим этишдир.

Ушбу конференциянинг мақсадли аудиторияси – ахборот технологиялари соҳаси билан боғлиқ бўлганлар, шу соҳада фаолият бошлашни режалаштираётганлар, индустриянинг глобал трендлари ҳақида кўпроқ билишни истовчилар ҳамда эксперт ва ҳамфикрлар билан мулоқот олиб бориш истагида юрганлардан иборатдир.

Мутахассислар «Delivery» ва «Project Management», «Digital Practice», «People Management» сингари замонавий технологиялар ҳақида батафсил маълумот берадилар.

Мухандислик маданияти нимадан иборат? Соҳа моҳир мутахассислар учун қандай имкониятлар очади? Биз асосий мухандислик ёндошувларини ўзгартириш учун янги технологиялар афзалликларидан қандай фойдаланамиз? Учрашувда «ЕРАМ» спикерлари ва Тошкент комьюнити-лидерлари конференция иштирокчилари билан биргаликда шу ва шунга ўхшаган кўплаб масалаларни кўтариб чиқдилар.

Спикерларнинг чиқишлари бир вақтнинг ўзида икки майдонда олиб борилди. «EPAM Insider» дастурида маърузалардан ташқари «I Can Code» дастурлаш бўйича мусобақа ҳам уюштирилди.

Шунингдек, анжуман доирасида «EPAM Insider» экспертлари қандай лойиҳалар устида иш олиб бораётганлари тўғрисида гапириб бердилар, халқаро ахборот технологиялари борасида муваффақиятларни қандай қўлга киритиш борасидаги билим ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар ва юзма-юз мунозарадаги саволларга жавоб бердилар.

ЎҚИНГ: Big Idea Challenge – инновациялар танлови

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.