Ўзбекистонда илк бор журналист ва блогерларга янги Huawei P30 туркуми смартфонлари камера имкониятлари намойиш этилди!

Ўзбекистонда илк бор журналист ва блогерларга янги Huawei P30 туркуми смартфонлари камера имкониятлари намойиш этилди!

Тошкентда блогер ва журналистлар учун Ўрта Осиёда биринчи – Huawei Media Hub таълим дастурининг илк анжумани бўлиб ўтди. 26 апрель куни ўтказилган биринчи учрашув дунё бўйича жадал равишда ривожланиб бораётган «мобил суратга олиш санъати» мавзусига бағишланди. Бу ҳақда ушбу тадбирда бевосита иштирок этган Terabayt.uz мухбири хабар бермоқда.

Дастур IT-индустриянинг турли соҳаларидан таклиф қилинган экспертлар томонидан ўтказиладиган семинар ва мастер-класслар ёрдамида Ўрта Осиё ва Қозоғистонда IT-журналистикани ривожлантиришни мақсад қилган.

Тадбирда эксперт сифатида мобил фотографияга оид Telegram'даги энг катта канал муаллифи Ольга Драгунова ўз маърузаси билан иштирок этди. Дастур давомида блогер ва журналистларга компаниянинг янги – Huawei P30 смартфонлари линейкаси ва энг сўнгги технологиялари билан яқиндан танишиш имконияти яратилди.

Huawei Device компаниясининг Ўрта Осиё ва Қозоғистондаги мижозлар билан ишлаш бизнес-гуруҳи PR-менежери Олеся Колесниченко ўз фикрларини йиғилганлар билан бўлишди. “Суратга олиш учун смартфонлардан асосий қурилма сифатида фойдаланиш йилдан-йилга  ўсиб бормоқда. Фойдаланувчилар янги смартфон танлашда унинг камераси ва суратга олиш хусусиятларига янада кўпроқ эътибор қаратишмоқда. Мисол учун, бизнинг флагман қурилмаларимиз Huawei P20, Huawei Mate 20 Pro ва янги тақдим этилган Huawei P30 Pro ўтган йилнинг баҳоридан буён компания савдо рекордларини янгиламоқда ва DxOMark профессионал сервисининг энг яхши камерофонлар рейтингида етакчилик қилиб келмоқда. Бугун мобил фотография бўйича мастер-классда Ўзбекистонда илк бор журналист ва блогерларга янги Huawei P30 туркуми смартфонлари камера имкониятларини намойиш этдик, эртадан эса барча хоҳловчилар ҳам бунга шахсан амин бўлишлари мумкин – янги қурилмаларимиз савдолари бошланишини эълон қиламиз”, – деди компания мутахассиси.

 

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” халқаро форумидаги иштироки доирасида 25 апрель куни Huawei компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташриф буюрган эди.

ЎҚИНГ: Huawei P30 ва P30 Pro савдога чиқиши билан рекорд ўрнатди: 10 сониядаёқ 200 миллион!