Тошкентда ҳам йўлга радар ўрнатиладиган жойлар савдога чиқарилди

  •   DiMaX
  •  382
  •  01.07.2021 08:59

Тошкентда ҳам йўлга радар ўрнатиладиган жойлар савдога чиқарилди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 апрелдаги 232-сон қарори асосида радар ва камералар ўрнатиш жойлари «E-auksion» савдо майдончаси орқали сотилиши белгиланган эди. Жорий йилнинг 9 июнидан эса мамлакатда биринчи бўлиб Наманган ва Хоразм вилоятларида радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилган.

ЎҚИНГ: Йўлга радар ва камера ўрнатган тадбиркор ЙҲҚ бузилишини аниқлаганлиги учун қанча олади?

Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази сайтида биринчи марта Тошкент шаҳрида радар ўрнатиладиган жойлар аукционга чиқарилди.

Пойтахтда радар қўйиб тирикчилик қилишни мақсад қилганлар учун жойлар бошланғич 2,4 млн – 36,5 млн сўмдан савдога чиқарилган.

Ҳозирча Яккасарой, Бектемир ва Миробод туманларидаги 38 та «точка» савдога қўйилган.

Маълумотга кўра, энг арзон жой Яккасарой туманида, энг қиммат жой эса Миробод тумани Ҳамид Олимжон номидаги майдон яқинидаги кўприк ости кўрсатилган.

ЎҚИНГ: Йўлда радар борми? Унда бу ҳақда Waze орқали хабар беринг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!