Тошкентда III Adweek маркетинг ва реклама ҳафталиги ўтказилади

Тошкентда III Adweek маркетинг ва реклама ҳафталиги ўтказилади

Пойтахтимизда 8-13 апрель кунлари бўлиб ўтадиган мазкур ҳафталик доирасида бир вақтда иккита маркетинг ва реклама соҳасидаги халқаро конференция ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берган.

ЎҚИНГ: Samsung расмий реклама роликларида Galaxy S10’ларнинг асосий хусусиятларини кўрсатиб берди!

Унда таниқли маркетологлар, турли компания асосчилари, биринчи рақамли экспертлар ҳамда амалий реклама мактаби асосчилари маъруза қилади. Шунингдек, халқаро маркетинг конференцияси билан бир пайтда, маркетинг ва реклама кўргазмасида дизайн, полиграфия хизматлари, сувенир маҳсулотлар ва шу каби кўплаб йўналишдаги компаниялар вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Adweek–2019’нинг яна бир фарқли жиҳати, бу унинг оммавий тадбирлар шаклида ўтишидир. Мамлакатимизда биринчи марта кўп сонли томошабинлар учун, Алишер Навоий номидаги кино саройида «ABC Show» дунёнинг 45 та етакчи фестивалида ғалаба қозонган энг кўп тақдирланувчи видеороликлар ва босма ишлар коллекцияси намойиш этилади. Шоуда қатнашиш товар ва хизматлар бозорида янги ғоялар излаётган, бизнесни ривожлантиришга интилаётган фуқароларга тавсия этилади.

Шунингдек, ҳафталик доирасида «TAF!» биринчи Тошкент реклама фестивали ўтказилади. Фестиваль дастуридан «TAF!» креатив танлови, биринчи халқаро реклама конференцияси ва креатив танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўрин олган.

ЎҚИНГ: Пойтахтимизда «Ақлли тармоқлар» лойиҳаси тақдим этилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!