Тошкентда илк бор ўтказилаётган EPAM Insider анжуманига марҳамат – иштирок этиш бепул!

  •   DiMaX
  •  599
  •  18.02.2019 13:17

Тошкентда илк бор ўтказилаётган EPAM Insider анжуманига марҳамат – иштирок этиш бепул!

Жорий йилнинг 23 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида пойтахтимизда илк бор EPAM Insider анжумани бўлиб ўтади. Ахборот технологиялари соҳасидаги трендларга, шунингдек компаниянинг энг яхши амалиётлари – дастурий таъминот ва инновацион ечимларнинг глобал таъминотчиларига бағишланган ушбу тадбир ҳақида университет расмий сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Тошкентда болаларга дастурлаш ва робототехникани ўргатувчи RoboCraft курслари очилмоқда

EPAM Systems – дастурий таъминот ва рақамли платформалар ишлаб чиқиш бўйича дунёдаги етакчи провайдерлар сирасига киради. Компания ўз мижозларига мураккаб бизнес муаммоларини амалий имкониятларга айлантира оладиган инновацион ечимларни таклиф этади.

EPAM Insider – бу АТ соҳасининг етакчилари билан юзма юз танишиш учун ноёб имкониятидир. Анжуманнинг мақсади Тошкентда АКТ соҳаси мутахассислари билан мулоқот қилиш, тажриба, бизнесдаги амалий иш ва кўникмаларни алмашишга имкон берувчи платформа яратишдир.

Мазкур анжуманда ахборот технологиялари соҳаси билан боғлиқ бўлган ёки шу соҳада фаолиятини бошлашни режалаштираётган ҳамда глобал тенденциялар ҳақида кўпроқ билишни истовчилар, мутахассислар ва ҳамкасблар билан мулоқот қилиш истагида бўлган барча кишилар иштирок этиш мумкин.

EPAM вакиллари соҳадаги Delivery ҳамда Project Management, Digital Practice, People Management каби замонавий технологиялар ҳақида батафсил маълумот беради. Анжуман доирасида техник маърузаларни тинглаш билан бирга EPAM экспертлари қандай лойиҳалар устида иш олиб бораётгани, халқаро АКТ компаниясида хизмат поғоналаридан қандай ўсиш мумкинлиги ҳақида айтиб ўтилади ва иштирокчиларни қизиқтираётган саволларга жавоб берилади.

Спикерлар бир вақтнинг ўзида иккита майдонда маъруза қилади. Иштирокчилар EPAM Insider маърузаларидан ташқари I Can Code дастурлаш бўйича мусобақада ҳам иштирок этишади.

Анжуман Зиёлилар кўчаси, 9 манзилидаги Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида соат 09.00да бошланади. Анжуман рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Мазкур лойиҳада иштирок этиш бепул бўлиб, https://events.epam.com/events/insider-uz манзил орқали рўйхатдан ўтилади.

ЎҚИНГ: Ҳоким ўринбосари: Тошкент каналлари атрофида Wi-Fi ҳудудлар ташкил этилади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.