Тошкентда Intellect2all IT лойиҳалар танлови ғолиблари аниқланди

Тошкентда Intellect2all IT лойиҳалар танлови ғолиблари аниқланди

Тошкентда Intellect2all IT лойиҳалар танлови финали бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Daryo.uz UzDaily нашрига асосланган ҳолда.

Танлов доирасида энг яхши IT лойиҳалар танлаб олинди ва уч йўналиш: веб-ишланмалар, мобил дастурлар ҳамда виртуал реаллик номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Танловда 1,8 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Саралаш босқичларида 80 дан ошиқ IT лойиҳалар кўриб чиқилди.

Самарқанд, Фарғона, Бухоро, Қарши, Навоий, Хоразм ва Тошкентдаги саралаш босқичларидан ўтган 40 лойиҳа муаллифи финалга йўл олди.

Хабар беришларича, ҳар бир йўналиш ғолибига 10 миллион сўмдан пул мукофоти берилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!