Тошкентда Марказий Осиё саноат ҳафтаси бўлиб ўтади

Тошкентда Марказий Осиё саноат ҳафтаси бўлиб ўтади

20-22 октябр кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да “Марказий Осиё саноат ҳафтаси” – Central Asian Industrial Week бўлиб ўтади. Лойиҳа ташкилотчилари ITE Uzbekistan халқаро кўргазма компанияси, UFI аъзоси ва унинг ITE компанияси гуруҳи ҳамкорлари.

Central Asian Industrial Week кўргазмаси 6300 кв метр майдончага эга. Кўргазма 7 соҳани намойиш этади:

Тоғ-кон иши – MiningWorld Uzbekistan;

Машинасозлик, металлургия ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш – Machinery Central Asia;

Саноат қурилиши ва махсус техника – UzComak;

Қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғиндан ҳимоя – CАIPS;

Кимё саноати – Chemie Uzbekistan;

Пластмасса саноати – Plastex Uzbekistan;

Полиграфия ва қадоқлаш – O’ZBEKinPRINT / O’ZuPACK.

Қўшма экспозиция жаҳоннинг 21 мамлакатида 110 дан ортиқ компанияни намойиш қилиши кутилмоқда. Иштирок этувчи мамлакатлар сафида Австралия, Австрия, Беларусь Республикаси, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея, Янги Зеландия, Польша, Россия, Сингапур,Туркия, Ўзбекистон, Украина, Чехия, Швейцария, Шотландия бор.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!