Тошкентда масжиддан телефон ўғирлаган эркак ушланди (видео)

  •   DiMaX
  •  531
  •  26.05.2021 09:04

Тошкентда масжиддан телефон ўғирлаган эркак ушланди (видео)

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида масжиддан телефон ўғирлаган эркак ушланди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда Bugun.uz нашри.

ЎҚИНГ: Водийда дўкондан 16 та телефон ўғирлаган 15 ёшли бола ушланди

Хабарга кўра, «Саид Ваққос ота» жоме масжидида номаълум шахс 30 ёшли М. исмли эркакка тегишли Samsung Galaxy A6 русумли телефонни ўғирлаган. Аниқланишича, телефон қаровсиз қолдирилган.

Ҳолат юзасидан ички ишлар органи ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда айбланувчи Ж. исмли эркак экани аниқланган. Шунингдек, тадбир давомида ундан телефон ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Таъкидланишича, Ж. ўғирланган телефонни 150 минг сўмга сотиб, масжидга қайтиб келаётганида ходимлар томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича айбланувчига Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли судга жўнатилган.

ЎҚИНГ: Текшириб кўринг: Facebook’дан сизнинг телефон рақамингиз ҳам ўғирланганми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!