Тошкентда метро бекати таблосига хакерлар ножўя гап ёзиб қўйишди

  •   DiMaX
  •  1931
  •  15.04.2021 12:35

Тошкентда метро бекати таблосига хакерлар ножўя гап ёзиб қўйишди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги «3-Бекат» станциясида вақтни кўрсатувчи соат дарчасида ҳаракатланувчи сатрда ножўя гап акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳодиса бўйича ички хизмат текшируви ўтказилган, дейилади «Ўзбекистон темир йўллари» расмий канали хабарида.

ЎҚИНГ: Метрода ҳам интернет бор – атиги 500 сўмга бир гигабайт!

Текширув натижасида жорий йилнинг 12 апрель куни соат 16:40 да ушбу вақтини кўрсатувчи соат механизмига хакерлар томонидан киберҳужум (бузиб кириш) содир бўлганлиги аниқланди.

Мазкур дарча электрон тизимли бўлиб, Wi-Fi тармоғи орқали бошқарилади. Ҳужумчилар соатга ўрнатилган паролни бузиб, унга ножўя гапни ҳаракатланувчи сатр шаклида жойлаштиришган.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан айбдорлар қидирмоқда ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади», дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Ҳокимлик сайти тикланди, АКТ бўлими ходими калтакланмади. Хакерларни қандай жазо кутмоқда?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!