Тошкентда милициянинг электрон тармоғи яратилди

Тошкентда милициянинг электрон тармоғи яратилди

Тошкентда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини янада оширишда замонавий технологиялар ролига бағишланган семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.

Унда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида замонавий электрон тизимлар ва маълумотлар базасининг имкониятлари ва улардан фойдаланиш тажрибаси тақдим этилган.

Тадбирда ИИВ ходимлари, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича нозирлар ва журналистлар иштирок этди.

Маълум қилишларича, айни пайтда Тошкент шаҳар милиция таянч пунктларини бирлаштирадиган ягона электрон тармоқ яратилган.

Ушбу дастурий таъминот саноқли сониялар ичида зарур маълумотга эга бўлиш, ёнида маълум бир ҳужжати бўлмаган кишиларнинг шахсини тезкор аниқлаш имконини беради.

Ахборотлар базаси мунтазам равишда вазирлик ва идоралардан қабул қилинадиган янги маълумотлар билан бойитиб борилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!