Тошкентда мобил соҳадаги халқаро “MobiCon//2016” конференцияси бўлиб ўтади

Тошкентда мобил соҳадаги халқаро “MobiCon//2016” конференцияси бўлиб ўтади

Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2-3 ноябр кунлари мобил соҳадаги MobiCon//2016 халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот сайти хабар бермоқда.

Тадбирда рақамли технологиялар соҳасининг барча кўзга кўринган вакиллари жамулжам бўладилар. Beeline, Yandex, “Одноклассники”, LG Electronics, Ucell, Uzinfocom маркази ва бошқа компаниялар мутахассислари конференцияда иштирок этадилар ва маъруза қиладилар.

Конференция дастурига кўра интернет, медиа ва телекоммуникацияни ривожлантириш мавзулари уч залда параллел тарзда муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Конференцияда смартфонлар ва портатив қурилмалар, интернет, стартаплар, қўшимча реаллик, электрон тижорат, мобил соҳасида монетизация, мобил ўйинлар каби мавзуларда маърузалар ўқилади.

Анжуманда Ўзбекистон, Болгария, Россия, Қозоғистон, Нидерландия ва Беларус Республикасидан 20 дан ортиқ маърузачилар қатнашиши кутилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!