Тошкентда нақ 23,4 минг долларга биткоин сотаётган шахслар ушланди

  •   DiMaX
  •  368
  •  05.03.2021 14:03

Тошкентда нақ 23,4 минг долларга биткоин сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура Департаменти Шайхонтоҳур туман бўлими ва ДХХ ходимлари Тошкентда 0,45 биткоинни 23,4 минг долларга сотмоқчи бўлган икки кишини қўлга олди. Бу тўғрида Sof.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Tesla бир йиллик электрокар савдосидан кўра бир ойда биткоинда кўпроқ даромад олди!

Фуқаро Д.К. ва «Р.» исмли шахс ноқонуний усулда криптовалюта олди-сотдиси билан шуғулланган шахслар қўлга олинган. Улар 1 В (биткоин) электрон пул бирлигини 49 670 АҚШ долларига баҳолаб, 0,45 биткоин электрон пул бирлигига ўзининг 5% устама фойдасини қўшиб ҳисоблаб 0,45 биткоин электрон пул бирлигини келишилган «электрон ҳамён»га ўтказиб бериб, эвазига харидордан 23 400 АҚШ доллари ва 800 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.К. ва «Р.»га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎҚИНГ: «Реал» собиқ ҳужумчиси биткоинга сотилган илк футболчи бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!