Тошкентда нақ 3 миллион долларлик Bitcoin сотган шахс қўлга олинди

  •   DiMaX
  •  4781
  •  20.06.2020 17:05

Тошкентда нақ 3 миллион долларлик Bitcoin сотган шахс қўлга олинди

Пойтахтимизда яшовчи фуқаро М.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланган. Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.

ЎҚИНГ: Apple ходими ҳали чиқмаган iOS 14 тизимли iPhone’ни икки биткоинга сотди! (+«жонли» видео)

Аниқланишича, мазкур фуқаро 2019–2020 йилларда интернет тармоғидаги Telegram каналида фуқароларга 3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни айирбошлаш орқали хорижий давлатлар фуқаролари билан чет эл валютасини ўтказиб келган, Bitcoin олди-сотдиси билан лицензиясиз шуғулланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190-моддаси (Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, биз аввал турли криптовалюталарни махфий тарзда ишлаб олиш – яширин майнинг ва ундан ҳимояланиш усуллари ҳақида ёзганмиз. Шунингдек, Apple ҳаммуассиси Стив Возняк ҳам биткоин савдосига аралашиб, уларни чув тушгани сиз учун ҳам қизиқ бўлса керак.

ЎҚИНГ: Ёнғин, қарз ва қамоқ: қисматни қора қилган криптовалюта