Тошкентда Open Data Challenge-2018 миллий танлови ўтказилади

Тошкентда Open Data Challenge-2018 миллий танлови ўтказилади

Жорий йилнинг 30-ноябридан 2-декабрига қадар Тошкентдаги Инҳа университетида Open Data Challenge-2018(Хакатон) — очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда иловалар ишлаб чиқиш бўйича анъанавий танлов бўлиб ўтади.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши остида «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари кординатори, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакиллиги, Жаҳон банкининг Тошкентдаги вакиллиги томонидан ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Энди Ўзбекистонда ҳам автомобилларни онлайн харид қилиш мумкин

Open Data Challenge танловида иштирокчилар очиқ маълумотлардан фойдаланиб, аниқ белгилаб берилган муддат ичида абстракт ғояларни янги веб ёки мобил хизматларнинг тажриба намуналарига ёки алфа-кўринишларига келтиришади.

Уч кун давомида Open Data Challenge-2018 иштирокчилари жамиятнинг барча жабҳалари – молия, транспорт, таълим, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа йўналишларда фойдали бўлган янги лойиҳаларни тақдим этадилар.

Open Data Challenge-2018 танловида иштирок этиш бепул. Фақатгина қатнашчилар рўйхатдан ўтиши талаб этилади. Ташкилотчилар иштирокчиларни интернет билан таъминлаб, ишлаш учун қулай шароит яратиб беришади.

Хакатон натижалари бўйича қуйидаги номинацияларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

  1. «Ақлли шаҳар» учун очиқ маълумотларга асосланган энг яхши лойиҳа (мобил ёки веб-илова);
  2. Очиқ маълумотларга асосланган энг яхши бизнес лойиҳа (мобил ёки веб-илова);
  3. Очиқ маълумотларни генерациялаш (трансформациялаш) буйича энг яхши лойиҳа (мобил ёки веб-илова).

Шундай қилиб, мобил ва веб-иловалар тадбирнинг моддий маҳсули бўлади. Лойиҳаларни ишлаб чиқишдан ташқари, Хакатон доирасида дастурчилар учун очиқ маълумотлар билан ишлашга оид тренинглар бўлиб ўтади.

Хакатон натижаларига кўра биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни олган иштирокчилар қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.

Бу йилги танловда Гран-при ҳам кўзда тутилган – энг яхши деб топилган жамоа Мадрид шаҳридаги(Испания) Халқаро конференцияга йўлланма олади. Гран-при соҳиби Эксперт ҳакамлар томонидан уч йўналишда биринчи ўринни олганлар орасидан танлаб олинади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола бўйича рўйхатдан ўтиш лозим: https://data.gov.uz/ru/challenge/register.

Шуниндек, Facebook тармоғидаги https://www.facebook.com/OpenDataChallenge/ саҳифасида ҳам керакли маълумотлар тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Oʻ ва Gʻ ҳарфлари, тутуқ белгиси: муаммолар ва ечимлар

Тадбир ўтказиладиган саналар:

Рўйхатга олиш – 25-ноябргача.

Open Data Challenge-2018 тренинглар ва конференция куни – 30-ноябрь.

Open Data Challenge-2018 Хакатон кунлари – 1-2-декабрь.

Тақдимотлар ва ғолибларни аниқлаш – 2-декабрь.

Ғолибларни тақдирлаш маросими – 7-декабрь.

ЎҚИНГ: Кузатув тизими энди кишиларни юришидан ҳам танийдиган бўлди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!