Тошкентда қоидабузарликларни қайд этувчи янги ускуна ишга тушди

  •   DiMaX
  •  975
  •  27.03.2019 16:40

Тошкентда қоидабузарликларни қайд этувчи янги ускуна ишга тушди

Кўпинча атрофда ЙПХ ходимлари кўринмаса, «Тўхташ мумкин эмас» белгилари остида машинани қолдириб кетишдан қўрқмаймиз. Гўёки йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари бўлмаган жойда қоида бузиш мумкиндек. Эндиликда бу каби қоидабузарликларга ҳам чора кўриладиган бўлди, деб ёзади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

ЎҚИНГ: Камера қайд этган қоидабузарликни текшириш сайти ишга тушди

Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл патрул хизматчилари автомобилларини янги AutoCon-SC/M ускунаси билан жиҳозлади. Бу ускуна ёрдамида машинанинг ўзида («Тўхташ мумкин эмас») 3.27 белгиси остида қолдирган уловларни автоматик равишда қайд этиш мумкин.

Ушбу ускуна «Тўхташ мумкин эмас» 3.27 тақиқланган белгиси остида қолдирилган автомобилларни қайд этиб, онлайн тизимда маълумотларни марказий компьютер системасига юборади. Бу каби ускуналар бир қанча ЙПХ ходимлари автомобилларининг олд ойнасига ўрнатилган.

Ускуна 58 та давлат автомобиллари рақамини танийди ва инсон иштирокисиз қоидабузарликни аниқлайди. Қоидабузарлик ҳақида маълумот марказга юборилгач, жарима тўланмагунча автомобилни техник кўрикдан ўтказиш ҳамда уни сотиш, ҳадя қилишга чекловлар ўрнатилади. Янги ускуна тест режимида 25 март санасидан ишлай бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, 3.27 («Тўхташ мумкин эмас») белгисига риоя қилмаслик 608 190 сўм жарима билан жазоланади.

ЎҚИНГ: Косонда овозли пиёдалар йўлакчаси қурилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!