Тошкентда роботлар жанги бўлиб ўтади

Тошкентда роботлар жанги бўлиб ўтади

Шу йилнинг 7 август куни MegaPlanet савдо марказининг тўртинчи қаватида Robokidz – роботлар техникаси мактаби ўқувчилари ўртасида мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда Uz24.Uz хабар бермоқда.

Мусобақа бошида иштирокчилар жамоаси роботларни йиғиши ва уларни дастурлаштириши керак бўлади, сўнг эса баҳсга киришади.

Мусобақа иштирокчилари жами 6 та жамоа (ҳар бири 2 кишидан)га ажратилади. Жамоалар орасидан ғолибни ҳакамлар аниқлайди.

Мусобақа соат 18:30 да бошланиб, 20:30 да тугайди.

Robokidz – роботлар техникаси мактаби болаларни физика ва математика асосида конструкциялаш, дастурлаштиришга ўргатади. Мактаб ҳар ойнинг биринчи якшанбасида ўқувчилар ўртасида мусобақалар ташкил этади.  Бундан мақсад, 2016 йилнинг ноябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган роботлар олимпиадасига ҳамда халқаро турнирларга тайёрлашдир.